<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<lyrics>[V1]
 Кимдир кулди менинг устимдан,
 Имонимдан, каму-кўстимдан.
 Тухмат, бўхтон кўрдим дўстимдан,
 Раббим Сизни билмагани-чун.

[V2]
 &quot;Кофир&quot;- деди яқин қондошлар,
 Отилмаган қолмади тошлар.
 Юз ўгирди кўп бағритошлар
 Раббим Сизни билмагани-чун.

[V3]
 Гоҳ қўрқувда, гоҳо шод бўлдим,
 Гоҳ йиқилдим, гоҳ барбод бўлдим.
 Миш-мишлардан тириклай ўлдим
 Раббим Сизни билмагани-чун.

[V4]
 Ҳар бирига Нажот сўрадим,
 Исмингизла Ҳаёт сўрадим.
 Эгишмоқчи бўлдилар қаддим
 Раббим Сизни билмагани-чун.

[V5]
 Юпатади ҳар бир Сўзингиз,
 Мен учун Қон тўккан Ўзингиз
 Ҳали излар ҳар ким изингиз
 Раббим Сизни билмагани-чун.

[V6]
 Севгингизга тўлдиринг Раббим,
 Руҳингизга тўлсин бу қалбим
 Ҳамду сано куйласин лабим
 Раббим Сизни билганим учун

[V7]
 Севги юрагимда Севги дилимда
 Ҳар бир айтган Севги тўла сўзимда
 Агар гумроҳ бўлсам Худода айб йўқ
 Ҳамма айб дўстим рости ўзимда.

[V8]
 Танимадим Уни, билмадим Уни
 Мени севди жондан, севмадим Уни.
 Умр берди гўзал, ризқ берди гўзал,
 Нима дейман дўстим қиёмат куни.

[V9]
 Дунё гўзал қиздек етаклар алдаб
 Фахшу-зино тиғин кўксимга қадаб.
 Қўзимни оч Раббим, кўзларимни оч
 Иблис тузоғидан қутқаргин ё Раб!

[V10]
 Ёнингдаман бандам чекма ғам деди
 Менга кел топширгин ғаму-андуҳинг
 Каломимга ишон, Унда жам деди
 Нажот Сўзларимдан яшайди руҳинг.

[V11]
 Худо Севги, дўстим чақиргин Уни
 Пайпаслаб бўлса ҳам топгин сен бугун
 Мағрурликдан кечгин, гуноҳдан кечгин
 У билан ҳаётинг ҳамиша гулгун</lyrics>
<title>Кулди Устимдан (анъанавий)</title>
</song>